» » Давлат бошқаруви тизимини халқаро стандартларга мувофиқ модернизация қилиш маъмурий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири

Ўзбекистон

Давлат бошқаруви тизимини халқаро стандартларга мувофиқ модернизация қилиш маъмурий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири

Давлат бошқаруви тизимини халқаро стандартларга мувофиқ модернизация қилиш маъмурий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири 

Жорий йилнинг 2 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг Халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

А. Неъматов

Бу принципиал муҳим ҳужжат ва энг юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган мутлақо янги ва самарали ишлайдиган давлат бошқаруви тизимини яратиш йўлидаги яна бир қадамдир.
Ушбу Фармон 2017-2021 йилларда Тараққиёт стратегияси доирасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш сифатида кўрилиши, шунингдек, жамият ва халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистоннинг умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва нормаларга мувофиқ жамият ҳамда давлат ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ қилиш бўйича танланган йўлга қатъий содиқ эканлиги тўғрисида аниқ сигналдир. 
Таъкидлаш жоизки, ушбу йўналишдаги ишлар ўз натижаларини бермоқда. Сўнгги 4 йил ичида Ўзбекистон «Иқтисодий эркинлик индекси»да 52 поғонага, «Логистика самарадорлиги индекси»да 19 поғонага, Doing Business индексида 18 поғонага кўтарилди, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг «Хатарларни таснифлаш» рейтингида эса 6-гуруҳдан 5-ўринга ўтказилди.
Мамлакатимизнинг рейтинг агентликлари ва дунё индексларини тузувчилар билан ўзаро алоқаларни давом эттиришга тайёрлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳамкорликка очиқлигини, мамлакат раҳбариятининг ислоҳотлар жараёнининг шаффофлиги ва ошкоралигини, демократик ислоҳотлар сиёсатининг очиқлигини таъминлаш бўйича қатъий иродасини тасдиқлайди.
Бу, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига юқори талабларни белгилаш, уларнинг фаолиятини умумэътироф этилган халқаро стандартларга асосланиб баҳолашнинг замонавий механизмларини жорий этишдан иборат бўлиб, бунинг якуний мақсади фақат халқ манфаатларини кўзлаб самарали, адолатли ва демократик давлат ҳамда жамият бошқарувини таъминлашдир.
Аминманки, амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шубҳасиз, ички ва ташқи сиёсатдаги устувор мақсадларга эришишга, хусусан, мамлакатнинг жаҳондаги алоқаларга самарали интеграциялашувига ёрдам беради, Ўзбекистоннинг халқаро муносабатларнинг масъул субъекти сифатида обрўсини оширади, мамлакатимизнинг халқаро обрўсига ижобий таъсир кўрсатади, шунга мувофиқ равишда республиканинг ҳам инвестициявий, ҳам туристик жозибадорлигини оширади.
Ушбу Фармоннинг бажарилиши мамлакатдаги динамик ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар жараёнларига муҳим туртки беради, давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятида самарали бошқарувнинг юқори стандартларини жорий этиш, давлат органлари ишида қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини оширишга имкон беради.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари А.Неъматов 


Теги

Похожие новости

Комменатрии к новости

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Написать свой комментарий:

Присоединяйтесь

Экспертиза выполненного проекта, как принято считать, упорядочивает пресс-клиппинг.

последнее

Журналисты

Цитата

Партисипативное планирование без оглядки на авторитеты изменяет культурный бренд.

Иван Дионтьев, редактор